Норвегия Россия Федерацияси билан чегарада хавфсизлик чоралари кучайтирилишини маълум қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” нашри ёзмоқда.
Қайд этилишича, кучайтирилган назорат сафарбарлик ва Россия фуқароларининг мамлакатга киришини тақиқлаш билан боғлиқ. Ҳозирда Сторског назорат пунктидан ташқарида чегарани ноқонуний кесиб ўтиш хавфи ошган.
“Норвегия ҳукумати зарурат туғилганда чегарани тезда ёпишга тайёр”, — дейилади ТИВ хабарида.
Финляндия ҳукумати россияликларнинг сафарбарликдан оммавий равишда қочиб кетаётгани сабабли Россия билан чегаранинг бир қисмида тўсиқ қуришни режалаштирмоқда.


