1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Notcoin” сотаман деган бола фирибгарга чув тушди

Ҳозирда фирибгар аниқланиб, жиноий жавобгарликка тортилган.

“Notcoin” сотаман деган бола фирибгарга чув тушди

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида яшовчи 21 ёшли фуқаро ўзининг банк картасидаги 1 400 000 сўм пуллари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилгани ҳақида ИИОга мурожаат қилган.

 

Мурожаатга асосан тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Бухоро вилоятида яшовчи 18 ёшли Ф.Э. содир этганлиги аниқланган.

 

Маълумотларга кўра, гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Ф.Э. Telеgram орқали Ҳ.Ж. билан гаплашиб, унга “Notcoin” сотиб олишини айтган ва уни қизиқтириб, тўловни олдиндан амалга ошириши кераклигини айтган ҳолда 1 400 000 пулларини ўзининг банк картасига ўтказиб олгандан сўнг ёзишмаларни ўчириб юборган ва мазкур пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ф.Э.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика