Бугун, 11 май куни Олий суд Қорақалпоғистондаги июль воқеалари бўйича жиноят ишини апелляция судида кўришни давом эттирмоқда.
Ишни апелляцияда кўриб чиқишни сўраб 16 нафар судланувчи, жумладан, Даулетмурат Таджимуратов, марҳум Полат Шамшетов ва бошқаларнинг адвокатлари мурожаат қилган. Қолаверса, прокуратура ҳукмнинг судланувчилар Лолагул Каллиханова, Азамат Турданов, Ахмет Сметуллаев ва Азамат Нуратдиновга оид қисмига нисбатан протест тақдим этган.


