1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Нукусда чанг бўрони сабаб ҳаво ифлосланиши кескин ошиб кетди

PM-2.5 заррачалари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти белгилаган меъёрдан 20 баравар юқори қайд этилган.

Нукусда чанг бўрони сабаб ҳаво ифлосланиши кескин ошиб кетди

Бугун Нукус шаҳрида кучли чанг бўрони кузатилиб, шаҳар ҳудудида кўриш масофаси кескин пасайгани ва ҳавонинг ифлосланиш даражаси кескин ошгани ҳақида хабар берилмоқда. Аҳоли ижтимоий тармоқларда аэропорт атрофидаги кўриниш ҳам сезиларли даражада ёмонлашганини ёзмоқда.

 

“Ўзгидромет”нинг автоматик мониторинг станциялари маълумотига кўра, ҳаво сифатидан хавфли кўрсаткичлар қайд этилган. Хусусан, ҳаводаги PM-10 заррачалари миқдори 1653 мкг/м³ни ташкил этиб, белгиланган меъёр (500 мкг/м³)дан 3,3 бараварга юқори бўлган.

 

Бундан ҳам хавфлироқ кўрсаткич PM-2.5 заррачаларига тааллуқли бўлди. Уларнинг миқдори 704 мкг/м³га етиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти белгилаган чеклов (35 мкг/м³)дан 20 баравар ошиб кетгани қайд этилди.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, диаметри 2,5 микрометргача бўлган чанг заррачалари инсон саломатлигига жиддий хавф туғдиради. Улар астма, юрак-қон томир касалликлари, инсульт ва ўпка саратони хавфини кучайтириши мумкин.

 

Тегишли хизматлар аҳолини имкони борича уйда қолишга, тиббий ниқоб тақишга ва болалар, кексалар ҳамда сурункали касалликка чалинганлар учун эҳтиёт чораларини кўришга чақирмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика