Қоидабузар М.А. танишига тегишли “Lacetti” русумли автомашинани Нукус шаҳри, Каттагар жағаси кўчасида бошқариб келаётиб, бурилиш қоидаларига амал қилмасдан “Cobalt” русумли автомашинага йўл бермасдан автоҳалокат содир этганлиги оқибатида ушбу автомашиналарга жами 71,6 млн сўм моддий зарар етказган.
Етказилган зарарларни ундириш ҳақида Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди томонидан 14.10.2025 йилда қарор қабул қилинган.
Ушбу суд қарорига асосан чиқарилган ижро варақа Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва бўлим давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.
Хусусан, қарздорга 15 кунлик муддат ичида суд қарори ижроси таъминланиши кераклиги, акс ҳолда қарздорликка қўшимча ижро йиғими қўлланилиши, шунингдек маъмурий жаримага тортилиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилган.
Шунинг натижасида, жабрланувчилар Бюронинг Нукус шаҳар бўлимига келиб, етказилган 71 млн. сўмдан ортиқ моддий зарарни тўлиқ олиб олганлиги ҳақида билдиришнома берган.


