Мажбурий ижро бюроси Нукус туман бўлими иш юритувида Нукус туманида жойлашган, қарздор МЧЖдан жами 2,6 млрд сўмдан ортиқ солиқ қарздорлигини ундириш ҳақидаги Қорақалпоғистон Республикаси Солиқ бошқармасининг қарори мавжуд.
Бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорга ушбу қарор ижросини таъминлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилиб, суд қарорининг ижросини таъминламаслик оқибатлари тушунтирилган.
Шунга қарамасдан, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли, унинг номида аниқланган метан қўйиш шахобчаси тегишли тартибда хатловга олинган.
Хатланган мулк жами 7 млрд 656,5 млн сўмга баҳолатилиб, электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган.
Ушбу мулк ўтказилган аукцион савдоларида 3 млрд 828 млн сўмга сотилиб, сотувдан тушган пул маблағлари қарздорнинг давлат бюджети олдидаги қарздорлигини қоплашга йўналтирилган.


