Ижтимоий тармоқда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус кўчаси қонга тўлгани айтилаётган видеотасвирлар тарқалди. Кейинчалик бу хабар ёлғон экани, кўчадаги кизил ранг қон эмас, махсус машина ёрдамида намойишчиларни тарқатиш учун сепилган ранг экани маълум бўлди.
Мазкур фейк хабар Твиттер саҳифасида польшалик Агнешка томонидан тарқатилган. У Ўзбекистонда истиқомат қилувчи мустақил журналист бўлиб, “New Eastern Europe” журналининг собиқ муҳаррири ва Журналист аёллар коалицияси аъзоси ҳисобланади. Журналист инсон ҳуқуқлари ва можаролар билан боғлиқ мавзуларда кўп ёзган ва асосан постсовет ҳудуди, Афғонистон ва Ливанга эътибор қаратган. Унинг мақолалари “Al Jazeera English”, “The Guardian”, “Foreign Policy”, “The Diplomat”, “Eurasianet” ва бошқа оммавий ахборот воситаларида чоп этилган.
“Қорақалпоғистон кўчаларида қон кетаётгани ҳақидаги видео билан баҳам кўрган твитимни ўчириб ташладим, узр сўрайман”, — деган Агнешка.


