1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

“Нурли маскан” мактаб-интернатларида ўқув ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилади

Бу бўйича Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.

“Нурли маскан” мактаб-интернатларида ўқув ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилади

 

Қарорга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан республиканинг барча 16 та “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида махсус ўқув ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти йўлга қўйилади

 

Мақсад кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бўлган болаларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш ҳамда касб эгаллашига кўмаклашиш, ижтимоий ҳаётга тайёрлаб боришдан иборат.

 

Маълумот ўрнида, ўқув ишлаб чиқариш корхонаси бунга қадар Андижон вилоятининг 16-сонли “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатида тажриба-синов тариқасида ташкил этилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика