Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисига ўринбосарлар тайинланди.
Унга кўра, Нурмат Отабеков Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у қўмита раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек:
- Қурбонов Ботиржон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига;
- Ҳайитов Қобилжон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланишди.


