1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди

У россиялик спортчига қарши баҳс олиб боради.

Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди

 

Нурсултон Рўзибоев 26 октябрь куни Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтадиган UFС 308 турнирида россиялик Ринат Фахретдиновга (22-1-1) қарши жанг қилади.

 

Маълумот учун Рўзибоев UFС'да 3 та жанг ўтказиб, унинг 2 тасида муддатидан аввал рақибларини мағлубиятга учратган. Сўнгги жангда у 83,9 кгда октагонга кўтарилиб, Хоакин Баклига имкониятни бой берди.

 

Навбатдаги жанг ярим ўрта вазн (77,1 кг)да бўлиб ўтади. Фахретдинов UFСъда 5 та жанг ўтказган ва уларнинг 4 тасида ғалаба ва бир бор рақиби билан муроса йўлини танлаган.

 

Нурсултон 2023 йилнинг 2 июль куни UFС'даги дебютини ўтказганди. У бразилиялик енгилмас жангчи Бруно Феррейрани (10-1) биринчи раунддаёқ нокаут билан мағлуб этган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика