Нью-Ёрк мери Эрик Адамс Ўзбекистонга келди

Савдо-саноат палатасида бўлиб ўтган учрашувда Нью-Ёрк фонд биржаси билан ҳамкорлик, АҚШ университетлари билан қўшма таълим лойиҳалари ва Тошкентда касб-ҳунар коллежи ташкил этиш таклифлари илгари сурилди.

Нью-Ёрк мери Эрик Адамс Ўзбекистонга келди

 

Кеча Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида АҚШнинг Ню-Ёрк шаҳри мери Эрик Адамс бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Палата раисининг маслаҳатчиси Умид Сафаров, республикамизнинг етакчи тадбиркорлари ҳамда бир қатор бизнес уюшмалари вакиллари иштирок этди.

 

Мулоқот чоғида томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, қўшма кооперация лойиҳаларини ривожлантириш ҳамда икки ҳудуд ўртасидаги бизнес алоқаларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

 

Учрашув давомида Умид Сафаров Ўзбекистон тадбиркорларини АҚШ капитал бозорлари билан ишлашга тайёрлаш мақсадида Ню-Ёрк фонд биржаси билан ҳамкорлик йўлга қўйиш, мамлакатда Америка олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда бизнес мактаби ва акселерация дастурларини яратиш, шунингдек, Тошкентда қўшма касб-ҳунар коллежини ташкил этиш таклифларини билдирди.

 

Кичик бизнес уюшмаси раиси Камолат Мирзаалиева эса Ню-Ёрк кичик бизнес бирлашмаси билан ҳамкорлик ўрнатиш ва маҳаллий маҳсулотларнинг АҚШ бозорига экспортини кенгайтириш борасида ёрдам сўради.

 

Тадбиркорлар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Америка бозорига етказиб беришни кенгайтириш, биокимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ташаббуслар илгари сурилди.

 

Учрашув конструктив руҳда ўтди ва икки томонлама бизнес алоқларини янги босқичга кўтаришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика