Нью-Йорк суди криптовалюта биржаси асосчиси Сем Банкмен-Фридни ҳибсга олди. Аввалроқ у гаров эвазига қўйиб юборилган эди, деб хабар бермоқда “МИР 24”.
Тадбиркор фирибгарлик ва инвесторларни алдашда айбланмоқда. Дастлабки версияга кўра, крипто биржаси инвесторлардан деярли икки миллиард доллар олган, кейин эса бу маблағлар хусусий фондга ўтказилган.
Банкмен-Фрид ўтган йилнинг декабрида Багама оролларида Вашингтон илтимосига кўра ҳибсга олинган эди. Орол давлати ҳукумати уни АҚШга экстрадиция қилишга рухсат берган. Тез орада тадбиркор 250 миллион доллар гаров эвазига озод қилинди. Бироқ тадбиркор озодликда бўлиб, гувоҳларга босим ўтказишга уринган ва терговга аралашган. Унинг ўзи қўйилган айбловларнинг бирортасига иқрор эмас.
Бу иш Америка тарихидаги энг йирик жиноий ҳолатлардан бири ҳисобланади. Агар Банкмен-Фрид айбдор деб топилса, у 115 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.


