1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

“Нюкасл” бош мураббийи Стив Брюс истеъфога чиқди

Англиянинг “Нюкасл” клуби бош мураббий Стив Брюс истеъфога чиқарилганини маълум қилди.

“Нюкасл” бош мураббийи Стив Брюс истеъфога чиқди

 

Хабарларга кўра, томонлар амалдаги шартномани ўзаро келишув асосида бекор қилган. Жамоа яқин вақт ичида янги бош мураббий билан музокара олиб боради. 60 ёшли Стив БрюсНюкасл”да 2019 йилдан буён ишлаб келаётган эди.

Жамоани  энди вақтинча  Грем Жонс бошқариб туради.

 

Эслатиб ўтамиз, “Нюкасл клубини Саудия Арабистони инвестиция фонди сотиб олганди. Яқинда Антонио Конте клуб бош мураббийлигига асосий номзод сифатида кўрилаётгани айтилганди.

 

Аввалроқ “НюкаслИкарди ва Ремзи учун янги таклиф киритмагани ва Ла Лиганинг икки клуби бош мураббийсиз қолгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика