1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Обамеянг терма жамоадаги фаолиятини якунлади

У 13 йил мамлакат бош жамоаси шарафини ҳимоя қилди.

Обамеянг терма жамоадаги фаолиятини якунлади

 

Пер-Эмерик Обамеянг Габон миллий жамоасидаги фаолиятини якунлади.

Габон футбол федерацияси «Барселона» ҳужумчисининг мактубини эълон қилди.

"Мамлакатим шарафини ҳимоя қилишдаги 13 йиллик фаолиятдан сўнг миллий жамоада фаолиятимни якунлаётганимни эълон қиламан. Габон халқига ва нима бўлишидан қатъи назар мени қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат айтмоқчиман.

Жамоада дебют қилган куним ёки Нигериядан "Африканинг энг яхши футболчиси" соврини билан қайтганим каби жуда яхши хотиралар қолди. Ўша лаҳзаларни мухлислар билан баҳам кўриш ажойиб эди.

«Пантералар»ни ҳар доим қўллаб-қувватлаб келаётган ва юртимизда футболни ривожлантириш йўлида меҳнат қилаётган Президентимиз, Жаноби Олийлари Али Бонго Ондимбага ташаккур айтаман. Шу йўлда бирга ишлаган барча мураббийлар, мураббийлар штаби аъзолари ва футболчиларга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Шунингдек, менга миллий жамоа либосини ҳимоя қилишда фахрланиш учун ирода берган отамга раҳмат айтаман", — деб ёзади Обамеянг.

 

32 ёшли форвард Габон миллий жамоаси сафида 72 та ўйинда 30 та гол урди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика