1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Одaмларнинг карталаридан рухсатсиз пул ечилаётгани айтилмоқда

Бу бўйича Марказий банк ва ИИБдан расмий изоҳ сўралмоқда.

Одaмларнинг карталаридан рухсатсиз пул ечилаётгани айтилмоқда

Сўнгги кунларда фуқаролар томонидан банк карталаридан уларнинг розилигисиз турли онлайн-сервислар номидан автоматик тарзда маблағ ечилиши бўйича мурожаатлар кўпаймоқда.

 

Жабрланувчиларнинг таъкидлашича, улар ҳеч қандай шубҳали файлларни юкламаган, SMS-кодларни киритмаган ва шахсий маълумотларини учинчи шахсларга тақдим этмаган бўлса-да, карталаридан пул ечилиш ҳолатлари кузатилган.

 

Мазкур ҳолат жамоатчилик эътиборида бўлиб, фуқаролар ушбу жараён юзасидан Марказий банк ҳамда Ички ишлар органларининг киберхавфсизлик бўлинмасидан расмий муносабат билдирилишини кутмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика