1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Олдинда биргаликда эришиладиган натижалар ҳали кўп”

Саида Мирзиёева АҚШ Давлат департаменти вакили билан учрашди.

“Олдинда биргаликда эришиладиган натижалар ҳали кўп”

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева АҚШ Давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича бюроси раҳбари вазифасини бажарувчи – АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини вақтинча бажарувчи Эрик Меер билан учрашув ўтказди.

 

Унда икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.

 

Таълим ва маданият соҳасидаги алмашинувларга, жумладан, Америка университетлари билан ҳамкорликни кенгайтириш режаларига алоҳида эътибор қаратилган.

 

“Савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, аёлларни қўллаб-қувватлаш масалаларини ҳам муҳокама қилдик. Бу борада Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар: тадбиркор аёллар учун дастурлар, молиявий ресурсларни тақдим этишда шаффофликни таъминлаш йўлидаги қадамлар ҳақида сўз юритдик.

 

Америкалик ҳамкорларимизга доимий қўллаб-қувватлаш ва очиқ мулоқот учун миннатдорлик билдирамиз. Ишонамизки, олдинда биргаликда эришиладиган натижалар ҳали кўп”, деб ёзди Мирзиёева ўзининг Телеграм kanalida.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика