1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Оғир жиноятларни содир этган жиноятчилар Полша ва АҚШдан Ўзбекистонга келтирилди

Икки давлатдан олиб келинган шахслардан бири экстрадиция қилинган, ноқонуний мигрантлар эса депортация қилинган.

Оғир жиноятларни содир этган жиноятчилар Полша ва АҚШдан Ўзбекистонга келтирилди

Зўрлаш жиноятини содир этгани учун Интерпол орқали халқаро қидирувда бўлган фуқаро Полшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. У Полша ҳудудида қўлга олингач, барча зарур протседуралар бажарилиб, жиноий жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистоннинг Интерпол Миллий марказий бюроси ходимларига топширилди.

 

Шу билан бирга, АҚШдан ҳам Ўзбекистонга ноқонуний миграцияга қарши курашиш доирасида мамлакатда ноқонуний яшаб келган 39 нафар фуқаро депортация қилинди. Улар орасида ўта йирик миқдордаги фирибгарликда айбланиб, Интерпол орқали қидирувга берилган шахс ҳам бор эди.

 

Бу АҚШ иммиграция хизматлари, Ўзбекистон Интерпол бюроси ва АҚШ элчихонаси ўртасидаги яқин ҳамкорлик натижасида халқаро қидирувдаги жиноятчиларни қўлга олиш бўйича қайд этилган навбатдаги ижобий мисол сифатида қайд этилди.

 

Жиноятчилар Тошкент халқаро аэропортига етиб келгач, Интерполнинг Миллий марказий бюроси ҳамда Республика Ички ишлар органлари томонидан кутиб олиниб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди. Ушбу ҳолатлар Ўзбекистоннинг халқаро ҳамкорлик доирасида жиноятчиликка қарши курашдаги фаол иштирокини яна бир бор кўрсатди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика