1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Оғуфуруш қонун олдида жавоб берди

Каннабис ўсимлиги таркибида гиёҳванд моддалар борлиги сабаб экиш тақиқланади. Қонунга хилоф иш тутганлар учун жазо муқаррар.

Оғуфуруш қонун олдида жавоб берди

 

Қўшработ тумани "Қовунчи" маҳалласида истиқомат қилувчи А.Алиев ҳам кирдикорларининг охири фожиа билан якун топишини билатуриб, жиноятга қўл урди. 1977 йилда туғилган фуқаро 2021 йилнинг апрель ойидан бошлаб 18 июнга қадар ўз ҳовлисида 53 тупдан иборат тақиқланган Каннабис экинларни экиб, парваришлаб келган. У 40 граммдан ортиқ ўсимлик баргларидан Марихуана гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаб, келгусида истеъмол қилиш мақсадида яшаш хонадонида сақлаб келган.

 

Қўшработ туман ИИБ вакиллари "Қовунчи" маҳалласида истиқомат қилувчи жиноятчи А.Алиевнинг хонадонида тинтув ишларини олиб борди. Қидирув жараёнида фош этилган 40,42 грамм марихуана ҳамда 53 туп Каннабис ўсимлиги видеотасмага олиниб, ҳужжатлаштирилди.

 

Албатта, ҳеч бир жиноят жазосиз қолмайди. А.Алиевга Жиноят ишлари бўйича Қўшработ туман суди томонидан тегишли жазо чоралари қўлланилди.

 

                                                                                                                   Б.Жумабоев,

Самарқанд вилоят судининг судяси.

Илҳом Ғуломов

Қўшработ туман суди раиси.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика