1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Оҳактошга солиқ ставкасини 4 бараварга камайтирилишига изоҳ берилди

"Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси муҳокамаларга сабаб бўлган хабар юзасидан баёнот берди.

Оҳактошга солиқ ставкасини 4 бараварга камайтирилишига изоҳ берилди

 

Ер қаъридан фойдаланганлик учун цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган оҳактош бўйича амалда бўлган 22,5 минг сўм солиқ ставкаси 1 тонна учун 6 минг сўмга пасайтирилиши бўйича "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси расмий баёнот берди.

 

2023 йил 28 декабрда қабул қабул қилинган 891-сонли Қонунда цемент ишлаб чиқаришда оҳактошга ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 6 минг сўм этиб белгиланди.

 

Уюшма ахборот хизмати маълум қилишича, 5 фоизлик солиқ ставкаси 2019 йилдан бошлаб оширилган ва бугунги кунда қадар ҳар бир тонна ишлаб чиқарилган оҳактош учун 22,5 минг сўм (ёки оҳактош таннархининг 75 фоизи) этиб белгиланганлиги цемент нархларини ошишига олиб келди. Ҳозирда бир килограмм оҳактошнинг ўртача нархи – 30 минг сўмни ташкил этади.

 

"Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси цемент ишлаб чиқариш учун оҳактошга солиқ ставкасини 4 бараварга камайтирилиши ушбу маҳсулотларнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги рақобатбардошлигини оширишига хизмат қилади деб ҳисоблайди, — дейилади хабарда.

 

Ставкалар пасайтирилганлигига қарамасдан, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси оҳактош таннархидан Ўзбекистонда – 20% ни, Қозоғистонда – 4,7%, Қирғизистонда – 3%, Тожикистонда - 7%ни ташкил этади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика