Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари маблағларини тақсимловчилар фаолиятида ички аудитни тартибга солишга қаратилган — «Бюджет кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқишди.
Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳаси қабул қилиниши туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтлари ҳамда «Очиқ бюджет» ахборот порталига жойлаштиришга хизмат қилади.
Муҳокамалардан сўнг лойиҳа депутатлар томонидан қабул қилинди.


