1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle

Олимлар узоқ умр кўришнинг янги сирини аниқлашди

Нутқ равонлиги секин қариш белгиси бўлиши мумкин.

Олимлар узоқ умр кўришнинг янги сирини аниқлашди

 

Женева университети олимлари нутқ равонлиги организмнинг биологик қариш жараёни билан боғлиқ эканини аниқладилар. Тадқиқотга кўра, тез ва равон гапирадиган инсонлар секинроқ қаришга мойил бўлиб, узоқ умр кўриш эҳтимоли юқорироқ.

 

Тадқиқот Берлин қариш лойиҳаси доирасида олиб борилиб, унда 70 ёшдан 105 ёшгача бўлган 516 киши иштирок этди. Иштирокчиларнинг когнитив ва ижтимоий саломатлиги ўрганилиб, биологик қариш жараёнига таъсир қилувчи омиллар баҳоланди.

 

Эксперимент давомида кўнгиллилар тўққиз хил когнитив тестдан ўтишди. Олимлар оғзаки равонлик, идрок этиш тезлиги, оғзаки билим ва эпизодик хотиранинг умр давомийлиги билан боғлиқ жиҳатларини таҳлил қилди. Сунъий интеллект модели ёрдамида натижалар таҳлил қилиниб, нутқ равонлиги узоқ умр кўришнинг муҳим белгиларидан бири экани аниқланди.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, тез ва мантиқий гапириш мураккаб когнитив жараёндир. Бу луғат бойлигини, узоқ муддатли ва визуал хотирани фаол ишлатишни талаб қилади ҳамда миядаги умумий фаолият самарадорлигини акс эттиради.

 

Шунингдек, олимлар жисмоний саломатлик ақлий ва ҳиссий фаровонлик билан чамбарчас боғлиқлигини қўшимча қилишди. “Агар ушбу соҳалар биргаликда заифлаша бошласа, организмнинг биологик ва тиббий таназзули юзага чиқади”, дея таъкидлайди тадқиқотчилар.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика