1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Дунё / 
  4. Олимлар янги тиш ўстириш технологиясини яратди

12:11 / 15.04.2025

427

Олимлар янги тиш ўстириш технологиясини яратди

Олимлар янги тиш ўстириш технологиясини яратди

Сунъий тиш ўрнига табиий ўсадиган тиш ишлаб чиқилди.

 

Буюк Британиядаги King's College ҳамда London Imperial College олимлари инсон тишларини лаборатория шароитида муваффақиятли тарзда ўстира олишди. Улар тиш ривожланишидаги табиий муҳитни тақлид қилувчи махсус биоматериал яратишди. Бу материал ҳужайраларга сигнал юбориб, уларнинг янги тиш тўқималарини ҳосил қилишига ёрдам беради.

 

Агар бу технология амалиётда кенг қўлланилса, пломбалар ва имплантлар ўрнини босиши мумкин. Махсус биоматериал жағ суякларига бирикади ва вақт ўтиши билан табиий тишни тиклаш жараёнини бошлайди.

 

Олимлар бу ёндашувни икки хил усулда амалга оширишни таклиф қилишмоқда:

  • Лабораторияда тишни тўлиқ ўстириб, сўнг беморга трансплантация қилиш.
  • Тишни шакллантириш жараёнини тўғридан-тўғри оғиз бўшлиғида давом эттириш учун жағга биоматериал жойлаштириш.

 

Ушбу инновация стоматологияда туб бурилиш ясаб, тишларни табиий равишда тиклашнинг янги даврини бошлаб бериши мумкин.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика