1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Cаломатлик

Олимлар яратган дори ҳақиқатан ҳам саратонни 99 фоиз даволайдими?

Фанлар академияси ҳолатга муносабат билдирди.

Олимлар яратган дори ҳақиқатан ҳам саратонни 99 фоиз даволайдими?

 

Олимларнинг саратонни 99 фоизгача даволаш имконини берувчи янги препарат ишлаб чиққани ҳақидаги интервью эълон қилингач, жамоатчилик бунга эътироз билдира бошлади.

 

Интервьюда айтилган Lyutetsiy-177 PSMA-617 радиофармацевтик дори воситаси саратоннинг фақат бир тури, яъни асосан катта ёшдаги эркакларда учрайдиган простата бези ракини даволашда самарали ҳисобланади. Бу бўйича Ўзбекистон фанлар академияси изоҳ берди.

 

Шу билан бирга, тўртинчи ва бешинчи дозаларида тананинг бошқа қисмларидаги метастазаларга ҳам терапевтик таъсир кўрсатиши кузатилган. Академия ахборот хизмати, интервю бошқа сайтлар томонидан ўта қисқартирилган ҳолда қайта чоп этилгани сабаб PSMA тўғрисидаги маълумот тушириб қолдирилган дея изоҳ берган.

 

“Бу билан аҳоли ўртасида бу дори воситаси барча рак касалликларини даволайди деган тушунча пайдо бўлган. ОАВ вакилларидан янгилик ва ахборот тарқатишда маълумот қайси манбадан олинганига, шунингдек, берилаётган фактлар тўғрилигига алоҳида эътибор беришини сўраймиз”, дейилади муносабатда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика