1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Олий Мажлис Сенати фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонун ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади

Олий Мажлиси Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлиси 18 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Олий Мажлис Сенати фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонун ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади

 

Видеоконференцияда ўтказиладиган ялпи мажлисда сенаторлар «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Конституциявий қонунни кўриб чиқади. Шунингдек, «Гидрометеорология фаолияти тўғрисида»ги қонуни ҳам ўша куни муҳокама марказида бўлади. Бу ҳақда Сенат Ахборот хизмати хабар берди

 

Бундан ташқари, ялпи мажлисда интеллектуал мулк, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фуқаролик, оғир ижтимоий аҳволда қолган хотин-қизлар ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш тўғрисидаги масалалари ҳам шу куннинг мавзуси бўлади. Қўшимча тарзда, ўсимликлар карантини ва ҳимояси каби соҳаларда қонунчиликка қўшимча ва ўзгартишлар киритиш таклифлари ҳам муҳокама қилинади.

 

Шу билан бирга, «Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун ҳужжатлари ҳам кўриб чиқилиши режалаштирилмоқда.

 

Ялпи мажлисда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон миллий маркази директорининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларининг бажарилиш ҳолати ҳақидаги ахборотини эшитиш ҳам ўрин олган.

 

Бундан ташқари, Сенаторлар аҳолини ичимлик суви билан таъминлашдаги муаммолар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижаларини кўриб чиқади.

 

Эслатма. 18 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлиси Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлисида ҳомиладор ва репродуктив ёшдаги аёллар ҳамда гўдакларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам ҳолати ҳамда енгил саноат ва чарм саноати корхоналарида хотин-қизларнинг меҳнат муносабатлари билан боғлиқ масалаларда иш берувчиларнинг масъулиятини ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровлари юбориш масалалари муҳокама этилади.

 

Шунингдек, фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг 2020 йил ва 2021 йилнинг ўтган давридаги фаолияти юзасидан ҳисоботини ҳам эшитиш режалаштирилган.

 

Оламгир Абдиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика