1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон / 
  4. Олий суд раиси қачон сайланади?

06:26 / 11.06.2022

1.1k

Олий суд раиси қачон сайланади?

Олий суд раиси қачон сайланади?

Сенатнинг ялпи мажлиси қачон ўтказилиши маълум бўлди.

 

 Олий Мажлис Сенатининг йигирма еттинчи ялпи мажлиси жорий йилнинг 13 июнь куни соат 11-00 да ўтказилади.

 

 Унда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши назарда тутилган:

 

  •  “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги, “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги, “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш,

     
  • айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари кўриб чиқилади.

 

Хусусан, сенаторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раисини сайлаш тўғрисидаги масала кун тартибида бўлади.

 

Ялпи мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика