Ижтимоий тармоқда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги боғчада тарбиячи болани калтаклагани акс этган видео тарқалмоқда. Ҳолатга Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди.
Аниқланишича, фуқаро С.С. 2020 йилда туғилган фарзанди МТМда тарбиячи томонидан калтакланганлиги тўғрисидаги ариза билан 17 декабрь куни мурожаат қилган.
Бунинг асосида жорий йилнинг 22 декабрь куни Олмалиқ шаҳар 19-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Д.Қ, тарбияланувчига тан жароҳати етказганлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилиб, вояга етмаган A.С.гa нисбатан судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Шу билан бирга, касбий мажбуриятларини бузган тарбиячи Д.Қ.га нисбатан ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилган.


