1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Олмаотада қолган она ва унинг икки нафар фарзанди Ўзбекистонга олиб келинди

Ҳозирда дипломатлар кўмаги билан уларга психологик ва моддий ёрдам кўрсатилмоқда.

Олмаотада қолган она ва унинг икки нафар фарзанди Ўзбекистонга олиб келинди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида мушкул аҳволда қолган ватандошимиз Г. Р. ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзандлари Ўзбекистон дипломатлари кўмагида мамлакатимизга олиб келинди. Бу ҳақда “Dunyo” ахборот агентлиги хабар берди.

 

Ушбу инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистонда 30 июлдан 30 августгача давом этаётган “Ватанга қайтариш” хайрия акцияси доирасида амалга оширилди.

 

Дипломатлар она ва фарзандларининг Олмаота–Тошкент йўналишидаги авиақатнов билан мамлакатга қайтишини таъминлади. Уларни Тошкент халқаро аэропортида Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси вилоят бўлими вакиллари кутиб олди.

 

Ҳозирда уларга психологик, моддий ва бошқа зарур ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика