Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила эпимаркази Қирғизистон билан чегарадаги тоғли ҳудудда жойлашган.
Ер силкинишлари бошланиши билан аҳоли кўчаларга чиқди ва йўлларда тирбандликлар пайдо бўлди. Қутқарувчилар тинчланишга ва ваҳима қилмасликка чақирди. Оператив штаб тузилди. Барча ижтимоий инфратузилма объектлари нормал ишламоқда. Расмийларга кўра, қурбонлар ва вайроналар йўқ.
“Олмаотада зилзила юз берди, ваҳима қилманг. Биноларни тарк этинг, энг яқин қабул қилиш пунктларига боринг, фақат расмий манбалардан олинган маълумотларга ишонинг”, — деди Олмаота Фавқулодда вазиятлар департаменти раҳбари Нурлан Атиқаев.
Қирғизистонда зилзила кучи 5,8 баллни ташкил қилган. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳеч ким жабрланмаган ва вайронагарчиликлар кузатилмаган. Зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилган.


