Аир Астана авиакомпаниясининг Олмаота–Тошкент йўналишидаги йўловчи самолёти техник сабабга кўра учиш аэропортига қайтишга мажбур бўлди. KC-127 рейси А-320-271NEO русумли самолётда амалга оширилаётган эди.
Маълум қилинишича, экипаж парвоз давомида техник носозлик аниқлангач, хавфсизлик нуқтаи назаридан Олмаота аэропортига қайтиш ҳақида қарор қабул қилган. Самолёт белгиланган тартибда муваффақиятли қўнишни амалга оширган.
Рейс йўловчилари орасида россиялик машҳур қўшиқчи Баста ҳам бўлган. У бугун Тошкент шаҳридаги «Юнусобод» спорт мажмуасида концерт бериши режалаштирилган эди.
Техник сабаблар туфайли концерт бошқа санага — 17 февралга кўчирилгани маълум қилинди.


