1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Олти нафар ўзбек боксчиси жаҳон чемпиони бўлди

Мусобақа Полшада бўлиб ўтди.

Олти нафар ўзбек боксчиси жаҳон чемпиони бўлди

Полшада бўлиб ўтган бокс бўйича Жаҳон кубоги иккинчи босқичида Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

 

Олтин медалларни қуйидаги боксчилар қўлга киритди:

 

–55 кг: Миразизбек Мирзахалилов

 

–65 кг: Асадхужа Мўйдинхўжаев

 

–75 кг: Фазлиддин Эркинбоев

 

–80 кг: Жавоҳир Умматалиев

 

–85 кг: Акмалжон Исроилов

 

+90 кг: Жаҳонгир Зокиров

 

Кумуш медаль –57 кг вазн тоифасида Ҳуморабону Мамажоновага, бронза медаллар эса Самандар Олимов (60 кг) ва Ғофуржон Тоҳировга (70 кг) насиб этди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика