1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Олтин ҳаммом, Бенгал йўлбарслари, тортиқ этилган машиналар

Майк Тайсоннинг ҳавога сочилган пуллари ҳақида биласизми?

Олтин ҳаммом, Бенгал йўлбарслари, тортиқ этилган машиналар

 

Афсонавий бокс юлдузи Майк Тайсон нафақат спорт рекордлари, балки молиявий томондан ҳам дунёнинг энг машҳур спортчиларидан бири бўлган.


1990 йилларнинг ўрталарига келиб, Тайсоннинг банк ҳисоб рақамларида ўтказилган жанглар ва реклама шартномаларидан тушган маблағлар ярим миллиард долларни ташкил этарди. У бу пулларни ўзининг промоутери Дон Кингнинг фирибгарлиги ва ўта исрофгар турмуш тарзи туфайли йўқотди.

 

2 миллион долларлик олтин ванна

 

Тайсон унга тушган маблағларни қандай ишлатишни билмас эди. У бир марта хотинига 2 миллион долларлик олтин ванна совға қилган.


Майк 1986 йилнинг ноябрида Тревор Бербикка қарши биринчи чемпионлик жангидан катта сумма олишни бошлади. Жангдан сўнг Майк 1,5 миллион доллар миқдорида чек олади. Албатта, бу миқдор ўша вақтда жуда катта кўрсаткичга эга бўлган.


Бир йилдан камроқ вақт ичида Тайсон мутлақ жаҳон чемпионига айланди ва жанглар учун ўнлаб миллион доллардан кўпроқ пул ишлаб топди. У 1988 йилда Майкл Спинксга қарши тўқнашувда 22 миллион долларни қўлга киритди. Бу ўша пайтда тарихдаги энг юқори маблағ эди. Бу вақтга келиб боксчи ҳар сонияда 240 минг доллар ишлаган.


Тайсоннинг ҳаётидаги энг ҳайратланарли харид Рождество байрами учун биринчи рафиқаси Робин Гивенсга совға қилган мустаҳкам олтин ванна бўлди. Бу Майкга 2 миллион долларга тушган.

 

Тайсон пулларни қаерга сарфлашни билмас эди

 

“Ёшлигимда мен пулни қандай бошқаришни билмасдим. Одамларга пул бердим. Турли зиёфат ва тадбирлар уюштирдим. Бунчалик кўп пулим борлигидан ақлдан оздим. Мен қизлар учун жуда кўп машиналар сотиб олдим”, — деб эслайди Майк.


Тайсон 30 ёшга тўлиши муносабати билан 410 минг долларлик  ҳашаматли зиёфат уюштиради.


Бир неча йил олдин “MoneyMakers” нашри Тайсоннинг ҳаётида бўлган ўзгаришларни кўриб чиқди. Боксчининг асосий уйи Коннектикутдаги 21 та хона ва 24 та ҳаммомдан иборат улкан қаср ҳисобланади. Мулкнинг умумий майдони 15 минг квадрат метрдан ортиқ. У шунчалик катта эдики, ҳатто тунги клуб ва казино бу ерга бемалол сиғиши мумкин. Боксчи Мериленд, Огаё ва Лас-Вегас шаҳарларида ҳам кичикроқ мулкларга эгалик қилади.


Фаолияти давомида Тайсон 111 та машина сотиб олди. Шулардан 19 тасини дўстларига совға қилди. Унинг машиналари орасида боксчига 500 минг долларга тушган “Bentley Continental SC” алоҳида ажралиб туради. Спортчининг автопаркидан “Ferrari”, “Lamborghini”, “Range Rover”, “Mercedes-Benz 500” вa “Rolls-Royce” ҳам муносиб ўрин эгаллади.

 

Машиналардан зерикиш ҳайвонларга қизиқишни оширди

 

1992 йилда Майк жиддий муаммоларга дуч кела бошлади: у Десир Вашингтонни зўрлаганликда айбланиб ҳибсга олинди. Шундан сўнг спортчи уч йилдан сўнг озодликка чиқди. Лекин қамоқдан чиққанидан кейин ҳам Майк ноодатий ҳаёт кечиришда давом этди. Ўшандан кейин Питер Макнили, Брюс Сельдон ва Эвандер Холифилд билан жанглар учун у 100 миллион доллардан кўпроқ пул ишлаб олди.

 

Тайсоннинг ушбу даврдаги харажатлари қуйидагича кўриниш олди:
• Автомобиллар ва мототцикллар учун 4 500 000 доллар;
• заргарлик буюмлари ва кийим-кечак учун ойига 100 000;
• Кабутарлар ва Бенгал йўлбарслари каби турли йирик мушуклар учун 400 000;
• Ҳайвонларни ўргатувчи учун йилига 125 000;
• Кунлик харажатлар учун ойига 240 000;
• 300 000 майсазор ва боғни сақлаш учун;
• Мобил телефонлар, пейжерлар ва ҳисоб-китоблар учун 230 000.


Боксчининг учта Бенгал йўлбарсларини юқори суммага сотиб олгани барчани ҳайратга солади. У машиналарининг кўплигидан зериккани ва шунақа ҳайвонларни сотиб олишга қизиқиши пайдо бўлганини айтади. Ўша йўлбарсларнинг ҳар бири учун Тайсон 70 минг доллар сарфлайди. Уларни сақлаш учун эса ойига яна 12 минг доллар ишлатади.


Наша бизнеси ва хайрия учун ажратилган пуллар

 

“Форбес’ жуналининг маълумотларига кўра, Тайсон бутун фаолияти давомида 685 миллион доллар пул ишлаб топган. Аммо 2003 йилда боксчи ўзини банкрот деб эълон қилади. Бундан ташқари, Майк ҳали ҳам АҚШ солиқ идораларидан 23 миллион доллар қарзи бор эди. Шунинг учун у фаолиятининг охирида мажбурий жангларни ўтказишга розилик билдиради.


Бироқ, ҳозир Тайсоннинг молиявий ҳолати жуда ҳам яхши. У турли фильм, видео ва телевидениедаги чиқишлари орқали яхшигина пул топмоқда. Майк наша етиштириш бизнесига алоҳида эътибор бермоқда. 2019 йилда унинг бойлиги 3 миллион доллар атрофида эканлиги айтилган. У 2020 йилда Рой Жонс билан бўлган кўргазмали тўқнашувдан тушган барча пулларни хайрия ишларига сарфлади.

 

Муаллиф: Жамшидбек АМИРОВ

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика