Яқинда “Олтин тўп-2024” номинацияси ғолиби аниқланди. "Гоал" нашри эса 2025 йилги соврин учун курашда фаворитларни саралаб олди. Хўш, энг кучли бешликка кимлар кирди? 5-ўрин - Жамол Муcиала "Бавария" ярим ҳимоячиси бу мавсумда 14 та ўйинда 9 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. 4-ўрин - Виниcиус "Реал Мадрид" вингери ўтган мавсумда УЭФА Суперкубогини қўлга киритди. Бразилиялик футболчи 17 учрашувда 12 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. 3-ўрин - Рафиня "Барселона" ярим ҳимоячиси жорий мавсумда 17 та ўйинда 12 та гол урди ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилди. 2-ўрин - Роберт Левандовски "Барселона" форварди 19 та ўйинда 19 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширган. 1-ўрин – Муҳаммад Салоҳ "Ливерпул" ҳужумчиси 17 учрашувда 10 та гол урди ва 10 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди.