"Гоал нашри" 2025 йилги "Олтин тўп"га давогарлар учун прогнозни эълон қилди. Рейтингда жиддий ўзгаришлар рўй берган.
6 - ўрин, Виниcиус Жуниор
Бразилиялик футболчи декабрь ойида рейтингнинг иккинчи поғонасида келаётган эди. Бироқ, айни вақтга келиб ҳужумчи олтинчи ўринга тушиб қолди. У жорий мавсум "Реал Мадрид" сафида 28 та ўйинда 16 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.
5 - ўрин, Килиан Мбаппе
"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси Килиан Мбаппе умумий рўйхатда бешинчи ўриндан жой олган. Франциялик ҳужумчи жорий мавсумда 33 ўйинда 21 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
4 - ўрин, Роберт Левандовски
"Барселона" ҳужумчси декабрь ойидаги кўрсаткичларга қараганда бир поғона юқорилади. Левандовски жорий мавсумда 32 та ўйинда 30 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
3 - ўрин, Ламин Ямал
"Барселона вингери декабрь ойида кучли бешликка кира олмаган эди. Бироқ, айни вақтда "Олтин тўп" учун курашда учинчи ўринда бормоқда. Ямал жорий мавсум 30 та ўйинда 11+16 натижа қайд этди.
2 - ўрин, Рафиня
"Барселона" ҳужумчиси аввалги ўрнига нисбатан бир поғона юқорилади. Рафиня жорий мавсумда 34 ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди.
1 - ўрин, Муҳаммад Салоҳ
"Ливерпул" ҳужумчиси биринчиликни ҳеч кимга бермай келмоқда. Бу мавсумда Салоҳ 34 та ўйинда қатнашиб, 26 та гол урди ва 18 та голли узатмани амалга оширди.


