1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Cаломатлик

Оmicron штаммига чалингандан сўнг қаҳвадан воз кечиш керак

Шифокорларга кўра, кофеин танадаги сувсизланишга олиб келади.

Оmicron штаммига чалингандан сўнг қаҳвадан воз кечиш керак

 

Неврологлар коронавируснинг Оmicron штамми билан касалланган одамларга кофедан воз кечишни маслаҳат бермоқда. Бу ҳақда “Gazeta.ru” нашри хабар берди.

 

Шифокорнинг сўзларига кўра, COVIDдан кейинги даврда ишлатиладиган стимуляторлар сонини минималлаштириш керак. Ушбу модда организмдаги аденозин трифосфат (АТП) заҳираларини йўқ қилади. Шу билан бирга, АТП энергия ва моддалар алмашинувида муҳим рол ўйнайди

 

Мутахассислар шунингдек, кофеин танадаги сувсизланишга олиб келади, бунинг натижасида қон ивиши кучаяди ва унда турли микроелементлар камаяди, деган хулосага келишди. Бу омиллар юрак ва юрак-қон томир тизимига салбий таъсир қилади. Шунинг учун қаҳвани кўк чой билан алмаштириш фойдали.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунёда коронавирус билан зарарланганлар сони 400 миллионга етгани ҳақида хабар берилганди.

 

Насиба Тўхтаева

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика