1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

"Омикрон" пандемияни тугатиши мумкин – вирусолог

“Коронавирусдан ўлим ҳолатлари сони гриппнинг ўлим ҳолатлари сонига тенглашганда  – пандемия тугагани ҳақида хулоса қилиш мумкин”.

"Омикрон" пандемияни тугатиши мумкин – вирусолог

 

Коронавируснинг янги “Омикрон” штамми пандемияни тугатиши мумкин,  – деди Гамалея номидаги Иммунология маркази вирусологи Анатолий Альтштейн

 

Профессорнинг сўзларига кўра, Омикрон-штамм аниқланганига яқинда бир ой бўлади, лекин ўтган вақт ичида Омикрон-штамми юққан беморларнинг бирортасида касаллик оғир кечгани ёки ўлим ҳолатлари бўлгани кузатилмаган. Лекин шу билан бирга ушбу штамм ўта юқумлилиги аниқланган.

 

“Омикрон одамларга юқади, биз енгил кўринишдаги касалларни кўрамиз ва шундан сўнг ҳеч қандай коронавирус бизга хавфли бўлмайди”, – дейди вирусолог.

 

Ўта юқумлилик - янги вирус хусусиятларидан бири. Бу янги вируснинг S-оқсилида мутациялар жуда кўплиги билан изоҳланади. Яъни вируснинг геноми барқарор бўлмаса, касаллик оғир оқибатларга олиб келмайди.

 

Эслатиб ўтамиз, коронавируснинг янги B.1.1.529 штамми илк бор Ботсванада 11 ноябр куни аниқланган эди. Бугунги кунда Омикрон 27 та давлат ҳудудида аниқланган.

 

Жавоҳирбек Турсунов

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика