1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Cаломатлик

​“Омикрон”нинг янги субварианти бир неча баравар юқумли

Мазкур штамм ҳозирда Ҳиндистонда авж олмоқда.

​“Омикрон”нинг янги субварианти бир неча баравар юқумли

 

“Омикрон” штаммининг дунё бўйлаб тарқала бошлаган XBB.1.16 субвариантига “Арктур” деб ном берилган.

 

Илк бор шу йилнинг январь ойида аниқланган мазкур штамм ҳозирда Ҳиндистонда авж олмоқда. Ҳатто мамлакатнинг баъзи ҳудудларида аҳоли яна тиббий ниқоб тақишга мажбур бўляпти.

 

Япониянинг Токио университети олимлари томонидан олиб борилган тадқиқот натижасида ХBB.1.16 версияси “кракен” деб аталган ХBB.1.5 субвариантидан 1,2 баравар юқумлироқ эканлиги аниқланди.

 

Қолаверса, янги мутация асосан иммунитет тизимининг ишлашига тўсқинлик қилади, деган тахмин илгари суриляпти.

 

Экспертлар хулосасига кўра, “Арктур” яқин келажакда бутун дунё бўйлаб доминант вариантга айланиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун касалликка қарши эмланиш энг самарали чора, деб баҳоланмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика