1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

"Omicron" штамми сабаб олмос нархи 10 фоизга ошди

Бунга мутация қайд этилган Африка давлатларидан олмос етказиб беришнинг узилиши сабаб бўлган.

"Omicron" штамми сабаб олмос нархи 10 фоизга ошди

 

Коронавируснинг "Omicron" штаммининг тарқалиши фонида дунё бозорида олмос нархи 10 фоизга ошди. Бу ҳақда  The Economic Times хабар қилди.

 

Дунёдаги энг йирик олмос компанияси Де Беэрснинг асосий конлари жойлашган Жанубий Африка ва Ботсванадан етказиб беришдаги кечикишлар кутилмоқда.

 

Ҳиндистон, сайқалланган олмосларнинг асосий экспортчиси сифатида, уларни харид қилишни чеклашни ва АҚШ, Хитой ҳамда Яқин Шарққа олдиндан келишилган нархларда етказиб беришни амалга ошириш учун маҳаллий захиралардан фойдаланишни бошлади.

 

Аввалроқ Япония айнан янги штамм туфайли хорижликлар учун чегараларини ёпганди.

 

Насиба Тўхтаева

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика