1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Open budget`да ютолмаса ҳамманинг "қонини ичмоқчи" бўлган директор жазоланди

Аввалроқ Оққўрғон туманида ўқувчилари "Очиқ бюджет" лойиҳасида овоз тўплашга SIM-карта сотиб олиш учун пул йиғишга жалб қилинган мактаб директори ишдан бўшатилганди.

Open budget`да ютолмаса ҳамманинг "қонини ичмоқчи" бўлган директор жазоланди

 

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятидаги мактабларнинг бирида директор ўқитувчиларнинг ҳар биридан Open budget лойиҳаси учун 100 тадан овоз йиғишни талаб қилгани айтилган аудиохабар тарқалди.

 

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу овозли хабар Навбаҳор туманида жойлашган 9-мактаб директори Д.Туробовага тегишли.

 

«Ҳолат бошқарма бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи У.Тиллаев томонидан тегишли масъуллар билан биргаликда зудлик билан атрофлича ўрганиб чиқилди. Директорга нисбатан иш берувчининг тегишли буйруғига асосан белгиланган тартибда интизомий жазо чораси қўлланди», — дейилади хабарда.

 

Шунингдек, ҳозирда ҳолат ваколатли органлар томонидан директорнинг хатти-ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари бор-йўқлиги ўрганилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти Оққўрғон туманида ўқувчилари «Очиқ бюджет» лойиҳасида овоз тўплашга SIM-карта сотиб олиш учун пул йиғишга жалб қилинган мактаб директори ишдан бўшатилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика