“Openbudget” учун 4 000 та овоз йиғиб беришни ваъда қилган фирибгар 18 ёшли талаба бўлиб чиқди, дея хабар бермоқда ИИВ Киберхавфсизлик маркази.
Маълум бўлишича, ушбу жиноятни Сурхондарё вилояти Термиз туманида яшовчи 18 ёшли Ч.С. содир этган. У Telegram мессенжери орқали Х.О. билан боғланиб, унга Openbudget лойиҳасида 4.000 та овоз йиғиб беришини ваъда қилган. Шундан сўнг унинг банк картаси рақами ва махфий кодини қўлга киритиб, картадан 37 млн сўм миқдоридаги пулларини ечиб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ч.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ч.С. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.


