1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Оқ уйда кокаин: тергов ёпилди, кукун эгаси эса топилмади

Республикачилар бу воқеадан фойдаланиб, сиёсий рақибларини яна бир бор танқид қилди.

Оқ уйда кокаин: тергов ёпилди, кукун эгаси эса топилмади

 

Аввалроқ Оқ уйда кокаин солинган пакетча топилганди. Associated Press маълумотларига кўра, бир ҳафта давом этган суриштирувдан сўнг, АҚШ разведка идоралари гиёҳвандлик моддасини у ерда ким қолдирганини аниқлолмади.  

 

Ўтган ҳафта Оқ уй қабулхонасида топилган пакетчада бармоқ излари ёки ДНК йўқ эди. Кузатув камералари ҳам гумонланувчини қайд этмаган. Таъкидланишича, бинонинг бу қисми доимо гавжум бўлади - Оқ уй ходимлари ва сайёҳлик гуруҳлари тинимсиз кириб-чиқади. 

 

«Ашёвий далилсиз терговчилар кокаин топилган жойдан ўтган юзлаб одамлар орасидан керакли шахсни ажратиб кўрсата олмайди», — дейилади махфий хизматлар ҳисоботида. 

 

Оқ кукунли пакетча топилгач, эҳтиёт чораси сифатида бино қисқа муддатга эвакуация қилинди. Мутахассислар ушбу модданинг хавфли ёки йўқлигини аниқлаш учун жойида синовдан ўтказишди. Аммо синовлар шуни кўрсатдики, кукун биологик хавф туғдирмайди, балки кокаинни ўз ичига олади. 

 

Айни пайтда, Оқ уйда кокаин билан содир бўлган воқеа республикачиларнинг кўплаб танқидлари ва саволларига сабаб бўлмоқда. Президент матбуот хизмати Жо Байден гиёҳванд моддалар Оқ уйга қандай келиб қолганини аниқлашни «жуда муҳим» деб ҳисоблашини айтди. Ўша куни Байден ишда эмас, оиласи билан бошқа қароргоҳда дам олаётган бўлган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика