1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Оқдарё сув омборида ёриқлар пайдо бўлгани рад этилди

Ҳолат юзасидан ҳокимлик расмий муносабат билдирди.

Оқдарё сув омборида ёриқлар пайдо бўлгани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Иштихон туманидаги Оқдарё сув омборида ёриқлар пайдо бўлгани ҳақидаги видеолавҳа тарқалди. Туман ҳокимлиги ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

 

Қад этилишича, сув омборида ҳеч қандай носозликлар ёки хавфли ҳолат юзага келмаган. Сув сатҳи меъёрий даражада бўлиб, дамба ва унга тегишли инфратузилмалар барқарор ҳолатда ишламоқда. Барча объектлар доимий равишда мутахассислар томонидан назорат қилиняпти.

 

“Оқдарё сув омбори стратегик аҳамиятга эга иншоот сифатида қонунчиликка мувофиқ равишда техник кўрикдан ўтказилиб, унинг хавфсизлиги тўлиқ таъминланган”, дейилади ҳокимлик муносабатида.

 

Тармоқларда тарқалган видеолавҳани икки фуқаро тасвирга олиб, тарқатгани маълум бўлди. Суд қарори билан уларнинг ҳар бирига 7,5 млн сўмдан маъмурий жарима жазоси қўлланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика