1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўқишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўқишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди

 

Хоразм ва Наманган вилоятларида ноқонуний йўллар билан ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

 

Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда O.У. исмли шахс фуқаро A.Н.ni танишлари ёрдамида Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг Информатика йўналишига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1,5 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Шу каби, департаментнинг Янгибозор туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.M. икки нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни 3 минг доллар эвазига гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ИИВ академиясига ўқишга киритиб қўйишини айтиб, олдиндан 1,4 минг доллар ва 1,2 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика