1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ўқитувчилар куни энди 5 октябрда нишонланади

Бу байрам 100 дан ортиқ мамлакатлар томонидан нишонланадиган Бутунжаҳон ўқитувчилар куни билан уйғунлаштирилди.

Ўқитувчилар куни энди 5 октябрда нишонланади

 

Қозоғистонда ўқитувчиларнинг касб байрами — Ўқитувчилар куни энди 5 октябрь куни нишонланади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ҳукумати тегишли қарор қабул қилди.

 

Ҳукумат расмий сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, давлат байрамлари рўйхатига кўра, Ўқитувчилар куни октябрь ойининг биринчи якшанбасида нишонланиб келган. Эндиликда бу байрам 5 октябрь куни 100 дан ортиқ мамлакатлар томонидан нишонланадиган Бутунжаҳон ўқитувчилар куни билан уйғунлаштирилди.

 

Ўқитувчилар куни — таълим соҳасидаги барча ходимлар учун умумий касб байрамидир. Шу куни ўқитувчилар жамоасининг жамият тараққиётидаги ўрни ва меҳнати, бунга қўшган улкан ҳиссаси нишонланади.

 

Таълим-маориф вазирлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда Қозоғистондаги мактабгача таълим, ўрта, техник ва касб-ҳунар таълим муассасаларида 556 минг нафар ўқитувчи меҳнат қилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика