1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Таълим

Ўқитувчиларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича топшириқ берилди

Бу бўйича яқинда Расул Кушербаев вазирларга депутатлик сўрови юборганди.

Ўқитувчиларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича топшириқ берилди

 

 

Ўқитувчи ва тарбиячиларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича топшириқ берилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутути Расул Кушербаев ўзининг расмий телеграм каналида хабар қилди.

 

Депутатнинг ёзишича, қонунда таълим тизими ходимлари учун мажбурий тиббий кўрик бепул эканлиги кўрсатилишига қарамай, турли важлар билан бу қонун талаби бажарилмаган ва ходимлар ўз ҳисобларидан тиббий кўрикдан ўтиб келган.

 

“Ушбу масалада яқинда Соғлиқни сақлаш вазири, Халқ таълими вазири, Молия вазири, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири номига депутатлик сўрови киритган эдим.

 

Мулоқотда Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари биз кўтарган ушбу масала ўрганилгани ва асосли эканлигини инобатга олиб, зудлик билан вилоятлардаги Соғлиқни сақлаш бошқармалари ва тиббий марказларга Халқ таълими ҳамда Мактабгача таълим бошқармаси тизимида фаолият кўрсатаётган ўқитувчи ва тарбиячиларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича топшириқлар берилганини билдирди”, — дейди Расул Кушербаев.

 

Шунингдек, молиявий масалаларни ҳал этиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан Молия вазирлигига тегишли топшириқ ҳам берилган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика