1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

"Ўргимчак одам-2022"

Янги йил арчасини безатаётган "ўргимчак одам" фотосуратига ойдинлик киритилди.

"Ўргимчак одам-2022"


Кеча ижтимоий тармоқларда "Ўргимчак одам-2022" изоҳи остида Янги йил арчасини безатаётган одамнинг сурати тарқалди. Тармоқ кузатувчилари томонидан турли фикр-мулоҳазаларга сабаб бўлган фотосурат муҳокамалар билан бир қаторда, кўтаринки кайфият ҳам улашди.

 

Янги йил арчасини безатаётган "ўргимчак одам" сурати Қозоғистоннинг Актау шаҳрида олинган. Мазкур шаҳардаги Янги йил арчаси мана шундай безатилди.

 

"Sputnik Қозоғистон"нинг хабар беришича, шаҳар ҳокимияти хавфсизлик қоидаларини бузган ходимларга нисбатан чора кўришга ваъда берди.

 

Одатда бундай мақсадлар учун махсус техник саватдан фойдаланилади, аммо ҳайдовчи қоидага риоя қилмаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика