Грецияда об-ҳаво туфайли июль ойида юқори даражадаги ёнғин хавфи прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда мамлакат Фуқаро муҳофазаси вазирлиги хавфли ҳудудлар кўрсатилган харитани эълон қилди.
Эгей денгизи соҳиллари, шунингдек, Аттика, Пелопоннес ва Грециянинг марказий қисми алоҳида хавф остида. Маҳаллий ўт ўчириш хизматлари юқори тайёргарлик ҳолатга келтирилиб, ўтган йили бу ерда ҳақиқий офатга айланган ўрмон ёнғинларининг олдини олиш учун кун-у тун вазиятни назорат қилмоқда.
Расмийлар профилактика чораси сифатида ўрмонлар ва ёнғин хавфи бўлган ҳар қандай ҳудудларга боришни қатъий тақиқлашни жорий қилди.
Ҳозир мамлакатга Европа Иттифоқининг олти давлатидан 200 дан ортиқ ўт ўчирувчилар жўнатилган. Улар ўз тажрибаларини юнон ҳамкасблари билан ўртоқлашадилар ва ёнғинга қарши курашда ёрдам беришади. Болгария ва Руминиядан биринчи икки жамоа аллақачон етиб борган.
Ўтган йили Грецияда мисли кўрилмаган ёнғинлар минглаб гектар ўрмонларни текислаган эди.Ўрмон ёнғинлари пайтида эълон қилинган EFFIS ҳисоботига кўра, Грецияда содир бўлган ёнғинлар барча ерларнинг 90 фоизини вайрон қилганди.


