1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Оролбўйи траст фондига Япония ҳукумати ресурслари жалб қилинади

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи илғор япон технологиялари жорий этилади.

Оролбўйи траст фондига Япония ҳукумати ресурслари жалб қилинади

 

Ўзбекистоннинг Токиодаги элчихонасида Япония парламенти қўйи палатаси аъзоси Морияма Хироюки билан музокара ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

 

Учрашувда асосий эътибор Ўзбекистондаги бугунги экологик ҳолат ва долзарб масалаларга қаратилиб, иқлим ўзгариши ва экологик масалалар мамлакатга ўз салбий таъсирини кўрсатаётганлиги, хусусан, бу жараёнлар Марказий Осиёда дунёнинг бошқа кўплаб минтақаларига қараганда анча жадал кечаётганлигини таъкидланди.

 

Шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати томонидан қурғоқчилик ва сув танқислигига қарши курашиш, Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш ва Оролбўйи минтақасини ривожлантириш борасида қатъий ҳаракатлар амалга оширилаётганлиги маълум қилиниб, Япония кўп йиллардан буён Ўзбекистоннинг атроф муҳитни ҳимоя қилиш йўналишидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаётганлиги ва кўплаб экологик муаммоларнинг ечимида кўмак бераётганлиги қайд этилди.

 

Япония парламенти аъзоси Хироюки Морияма Орол денгизидаги экологик вазият бугунги кунда тобора  глобал муаммога айланиб бораётганлигини, ушбу ҳолат оқибатларини бартараф этиш бўйича дунё мамлакатлари саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ва фаоллаштириш муҳимлигини таъкидлади.

 

Учрашув якунида томонлар БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст фондига Япония Ҳукумати ва ташкилотлари ресурсларни мобилизация қилиш, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи, тозаловчи, дренаж сувлари сифатини оширувчи илғор япон технологияларни кенг жорий этиш ҳамда тарихан буюк ипак йўли билан боғлиқ бўлган, Япониядаги илк порт шаҳар – Осака префектурасидаги Сакаи шаҳри билан ҳудудлараро алоқларини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика