Бугун, 24 март куни тахминан соат 17:30 да Ўрта Чирчиқ туманида Nexia 2 ва Cobalt автомобиллари тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Nexia 2 бурилиш жойидан қайрилиб олаётган вақтда Cobalt автомобили билан тўқнашган. Ҳодиса натижасида Nexia 2 автомобилида ёнғин келиб чиққан, аммо ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зарар етмаган.
ИИБ матбуот хизматининг хабар беришича, ёнғин тўлиқ ўчирилган ва ҳолат юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


