1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle

Ошқозонингизга “қул” бўлиб қолганингизда, бизнинг тавсияларга амал қилинг!

Меъёрдан ортиқ кўп овқат истеъмол қилиш ёмон одат. Ундан ўз вақтида халос бўлмаса, оқибатда саломатликка жиддий зарар етиши мумкин.

Ошқозонингизга “қул” бўлиб қолганингизда, бизнинг тавсияларга амал қилинг!

 

 

Агар сизда бу муаммо аллақчон бошланган бўлса, ундан халос бўлиш учун дори воситаларига мурожаат қилишдан аввал оддий машқларни бажариб кўрган маъқул. Масалан:

 

—   Меъёридан ортиқ овқат тановвул қилгач, ўзингизни лоҳас ҳис қилаётган бўлсангиз, дарҳол тоза ҳавода сайр қилинг. Енгил гимнастик машқларни бажаринг.

 

—   Чуқур-чуқур нафас олиш ҳам овқат ҳазмини яхшилашга ёрдам беради: бунда қўллар бош устида бирлаштирилиб, юқорига 15-20 марта тортилади.

 

—    Қўллар юқорида жипслаштирилганча ўнгга-чапга эгилишдан иборат енгил машқлар ҳам ҳазм қилиш жараёнини тезлаштиришда сизга ас қотади.

 

—   Ошқозонда оғирлик ҳисси йўқолмагунча ётиб олманг. Кўп еб қўйиш ҳолатида сут-қатиқ маҳсулотларини истеъмол қилиш ёки кўк чой ичиш ҳам ҳазми таомга ёрдам беради.

 

—   Юқоридаги тавсиялардан ҳам кўра, сизга саломатлигингиз ҳақида доимий қайғуришни в таомланишга ўтирганингизда иродангизни жиловлаашни тавсия қиламиз. Доимий оғир овқатлар билан ошқозонни қийнаш ҳам яхшиликка олиб келмайди.  

 

Ошқозонингизга доимо ғамхўр бўлинг.Уни зарарлантириб қўйманг!

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика