1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўт ўчириш машинаси ва Gentra иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Айни вақтда ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўт ўчириш машинаси ва Gentra иштирокида ЙТҲ содир бўлди

 

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида ўт ўчириш машинаси ва Гентра р иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ЙТҲ 1 июль куни соат 16:30 ларда Шайхонтоҳур туманининг Алишер Навоий кўчасида содир бўлган. Олмазор тумани Муҳокама кўчасидаги 14-уйда ёнғин содир бўлаётгани юзасидан келиб тушган чақирувга асосан мазкур манзил томон ҳаракатланиб кетаётган 27 ёшли M.A. бошқарувидаги ёнғин қутқарув машинаси ҳамда 2001 йилда туғилган С.Ф. бошқарувидаги Гентра иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берган.

 

ЙТҲ оқибатида Гентра ҳайдовчисига тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика